Тошкент аэропортида текширувлар вақти 1,5 соатга қисқарди

Олдин аэропортдан чиқиш вақти ўртача 2 соатни ташкил қиладиган бўлса, кореялик мутахассилар фикрига кўра, ҳозирги вақтда ушбу кўрсатгич ўртача 30 минутни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тошкент аэропортида текширувлардан ўтиш вақти ўртача 1,5 соатга қисқарди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу маълумот кореялик мутахассислар томонидан эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, “Инчхон” аэропорти мутахассислари бир неча ой давомида Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига консалтинг хизматлари кўрсатиб келаётган эди.

Аэропорт ва вокзал орасида трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш таклиф қилинди

Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Инчхон” халқаро аэропорти имзолаган меморандумга кўра, кореялик мутахассислар пойтахт аэропортининг “Тошкент-2” халқаро терминали фаолиятини яхшилашга ёрдам бериб келишаётган эди.

Меморандумга кўра, аэропорт хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида ўзбекистонлик мутахассисларини кореяда ўқитиш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида саккиз нафар кореялик маслаҳатчилар иштирок этишди. Улар терминал ишлаш фаолияти борасиз ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини билдиришди.

“Бу менинг Ўзбекистонга бўлган иккинчи ташрифим. Биринчи марта ўтган йилнинг октябрь ойида келган эдим. Иккинчи келишимда мен пайқаган энг катта ўзгариш – бу Тошкент ҳаво бандаргоҳида хизмат кўрсатиш тезлигидир. Олдинги сафар аэропортдан чиқиш тезлиги ўртача 2 соатни ташкил қилган бўлса, ҳозир – биринчи йўловчи аэропортни 21 дақиқада, охиргиси эса – 33 дафқиқада тарк этмоқда”, — деди кореялик маслаҳатчилардан бири Парк Чан Кью.

Унинг сўзларига кўра, ўзбекистон томони қисқа вақт ичида улкан ишларни амалга оширишга муваффақ бўлган. Мутахассислар иши яққол кўзга ташланмоқда. “қизил” ва “яшил” йўлаклар очилиши йшловчилар ўтиш тезлигини ва барча расмий жараёнларни сезиларли даражада тезлаштирган.

Сеул аэропорти вакиллари аэропорт ҳудудидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, кузатувчи ва кутиб олувчилар учун сервис хизматлари даражасини ошириш борасида ҳам таклифлар киритишди.