Тошкентда илк бор катта ҳарбий фестиваль бўлиб ўтди

Ватан ҳимоячиси куни арафасида Тошкентда тантанали ҳарбий фестивал, концерт ва автомобиллар паради бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тошкент осмонида вертолётлар, шаҳар марказида саф тортган ҳарбий қўшнлар ва қурол-аслаҳа намойиши – бугун Тошкентда Ватан ҳимоячиси куни нишонланмоқда.

Празднование дня защитников Родины в Ташкенте

Бугун Ўзбекистон тарихида биринчи бор Ватан ҳимоячиси куни ана катта тантана билан нишонланмоқда. Шаҳар марказида бўлиб ўтаётган “Қуролли кучлар ва ёшлар”  фестивалида ҳарбий қўшлар қурол-аслаҳалари, зарҳланган техника ва ҳарбий кийим бошлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Празднование Дня защитников Родины в Ташкенте

Фуқаролар у ерда нафақат бугунги кунда уларни қандай жиҳозланган қуролли кучлар ҳимоя қилаётганини кўришлари балким, қурол-аслаҳа билан яқиндан танишишлари, ўз қўллари билан ушлаб қуришлари мумкин. Бундай имконият, албатта Ўзбекистон фуқаролари қалбини ишончга тўлдириши, ёш авлодни эса ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун керакли муҳит яратади.

Празднование дня защитников Родины в Ташкенте

Тошкент марказида ташкиллаштирилган намойида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 50дан ортиқ ҳарбий техника, 200га яқин ўқотар қуроллар ва бошқа ҳарбий аслаҳалар намойиш этилган. Намойишни осмонда Ўзбекистон байроғини кўтариб учаётган вертолётлар ва десантчи ва махсус бўлинмалар намойишлари тўлдириб турибди.

Празднование Дня защитников Родины в Ташкенте

Қандай байрам ҳарбий оркестрсиз бўлиши мумкин? Қўшни майдончада Ўзбекистоннинг барча куч тизимлари оркестрлари иштирокида катта концерт бўлиб ўтмоқда. Улар орасида Марказий ҳарбий ашула ва рақс ансамбли, ИИВ ансамбли, МХХ Чегара қўшнлари ансамбллари бор.

Празднование дня защитников Родины в Ташкенте

Унинг ёнгинасида эса ҳарбий дала ошхонаси ишлаб турибда. Барча хохловчилар замонавий ўзбек аскарларнинг кундалик овқатларини татиб кўришлари мумкин.

Празднование Дня защитников Родины в Ташкенте

Шаҳар кўчалари бўйлаб эса ҳарбий автомобиллар паради бўлиб ўтиши ҳам байрамнинг қизиқ воқеаларидан  бирига айланди.