ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Давлатнинг монополияни сақлаб туриш нияти йўқ, лекин ҳозирги кунга қадар тармоқларнинг тараққиёт бўйича аниқ режалари йўқ эди, деб таъкидлади жума куни журналистлар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сухроб Холмуродов.
"2018 йилдаги вазифа — ҳар бир тармоқ у нимани хоҳлашини билишида", деб алоҳида қайд этди Холмуродов.
Сухроб Холмурадов чет эл сармоядорларининг бизнес-активлари даҳлсизлиги ҳақидаги саволга ҳам изоҳ бериб ўтди.
"Ўзбекистоннинг келажагини чет эл инвестицияларисиз тасаввур қилиш қийин, ва биз буни ҳозир яхши англаймиз. Агар биз чет эллик сармоядорлар ишонч билдирадиган инвестиция муҳитни юзага келтирмас эканмиз, буларнинг барчаси бефойда.
Орқага йўл йўқ. Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити фақат такомиллаштирилади ва тегишли қонунчиликнинг барчаси шу тарзда қабул қилинадики, Ўзбекистонда инвестордан ҳеч ким ҳаётда ҳеч нарсани тортиб олмайди, бу энди мумкин эмас", — деб баёнот қилди Бош вазир ўринбосари.