ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот-хизмати журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказди.
"Пресс холлда шунингдек, президентимиз томонидан Ҳукуматимиз, Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари олдига қўйилаётган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ОАВ вакиллари билан матбуот-анжуманлари ташкил этилади", — деди Комил Алламжонов.
Алламжонов шунингдек, Пресс холл фаолияти президент Шавкат Мирзиёевнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" ғоясидан келиб чиқиб йўлга қўйилганини маълум қилди.
Эндиликда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари ва бошқа мансабдор шахслар журналистлар билан учрашувлар ўтказиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб борадилар.