ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 11 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат МирзиёевОлий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда хорижий давлатлардаги элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Йиғилишда президент хорижий давлатлардаги элчиларга "10-15 январгача Ўзбекистонга келасизлар, бир йил давомида қиланадиган иш тизими маъқул бўлса ишлайсизлар, бўлмаса кетасизлар", — деган эди.