Оҳангарондаги ҳарбий қисм автомобилини олиб қочган шахс ушланди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида олиб қочилган автомобиль Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги дарё соҳилидан топилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. 9 январь куни Олмалиқ шаҳар ИИБга Амир Темур кўчасида қолдирилган УАЗ “Хантер” ҳарбий автомобили олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган, деб ёзади UzNews.uz Тошкент вилоят ИИБдаги манбасига таяниб.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида олиб қочилган автомобиль Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги дарё соҳилидан топилган. Тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, машина ағдарилган ҳолда бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўша куннинг ўзидаёқ ҳуқуқбузарни қўлга олишди. У Олмалиқда яшовчи 23 ёшли йигит бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди.