ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги "Ўзбеккимёмаш" акциядорлик жамиятида бўлди, шу ерда "Ўзбекэнерго" Мирзиёевга инновацион ғоя асосида қуриладиган ГЭС лойиҳасини тақдим қилдидеб хабар қилди президент матбуот-хизмати.
Мирзиёев, бир нечта янги лойиҳалар билан танишган.
Президент Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан ҳам танишган. "Чирчиқ марказий деҳқон бозори" МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди.
Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, "Чирчиқ" дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Мирзиёевга инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилган.
Мирзиёевга қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбари саноат тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беришини таъкидлади.