Президент Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий алоқа воситаларини кўздан кечирди

Ушбу маҳсулотлар "Ўзэлектоаппарат" заводида ишлаб чиқарилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу маҳсулотлар "Ўзэлектоаппарат" заводида ишлаб чиқарилмоқда.

"Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда", дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмас эди.