Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишиб, муносиб хизмат қилган ҳарбийларга барча шароитлар яратиш, уларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизматининг Телеграмдаги канали хабар берди.

Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишиб, муносиб хизмат қилган ҳарбийларга барча шароитлар яратиш, уларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Президент ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий либос ва асбоб-анжомлари билан танишиб, уларни замонавий асосда янгилаш, таъминот тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Global Firepower экспертлари ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатига киритилган ва Марказий Осиёдаги ҳарбий қудрати энг юқори давлат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 январда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланади.