ИИВ ҳайдовчилардан зарурат бўлмаганида Қамчиқ довонидан ҳаракатланмасликни сўради

Гидрометеорология хизмати маркази 11,12 ва 14 январь кунлари "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳақида маълум қилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан, зарурат бўлмаганида, довон йўлидан ҳаракатланмасликларини, ҳаракатланган тақдирда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўради.

ФВВ Қамчиқ довони орқали вақтинча ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда

Бу об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлиги билан изоҳланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази 11,12 ва 14 январь кунлари "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳақида маълум қилганди. Билдирилишича, айтиб ўтилган кунлари қор ёғиши, вақти вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/сек.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши ва музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.