Душанбеда ўзбек-тожик давлат чегаралари масаласи муҳокама қилинди

Ишчи гуруҳнинг учрашуви бугун Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислиги остида Тожикистон—Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси доирасида давом этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. 8—9 январь кунлари Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон делегациясининг ўзбек-тожик давлат чегараларидаги ҳудудларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ишчи гуруҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, учрашувда Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг қолган участкаларидаги чизиқларга ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳнинг учрашуви бугун Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислиги остида Тожикистон—Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси доирасида давом этади.