Тошкент—Андижон—Тошкент темирйўл йўналишида қўшимча рейслар ташкил этилди

Қўшимча рейслар 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнаб кетади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 9—13 январь кунлари Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни ташкил этди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

ФВВ Қамчиқ довони орқали вақтинча ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда

Жамият матбуот хизмати хабарига кўра, қўшимча рейслар 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнаб кетади.

Қўшимча қўйилган поездлар қатнов жадвалига кўра, №560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўлга чиқиб, Андижонга 03:16 да етиб келади.

№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да жўнаб, Тошкентга соат 13:55 да келади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 11—12 ва 14 январь куни Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар қилганди.