Швейцариянинг "Credit Suisse" банки Бошқарувчи директори Ўзбекистонга келди

Ташриф давомида ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Швейцариянинг "Credit Suisse" банки Бошқарувчи директори Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрига Швейцариянинг "Credit Suisse" банки Бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди", — дейилади хабарда.

Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.