Марказий банк валюта курсларини янгилади

Ўзбекистон Марказий банки 9 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 9 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Марказий банк: 2018 йилда инфляция даражаси 11,5-13,5 фоизни ташкил этади

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 2,38 сўмга кўпайди ва 8139,00 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси эса 12,56 сўмга кўтарилиб, 9787,96 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 68 га тийинга қимматлашиб, 143,05 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.