Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўл қуради

Янги темирйўл юкларни Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берувчи энг қисқа йўл бўлади: масофа 900 километрга, муддат эса – 7-8 суткага қисқаради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликдақураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

“Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда, делегациялар раҳбарлари ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга қаратилган жиддий ва амалий қарорлар қабул қилишди.  Апредла бўлиб ўтадиган кейинги мажлисга қадар улар йўлларнинг якуний йўналишларини белгилаб олишлари керак”, — деди Қирғизистон элчиси Данияр Сыдыков.

Элчи айтишига кўра, ўтган йилнинг август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган, декабрь ойида эса – молиялаштириш масалалари ҳал қилинган.

Янги лойиҳа амалга оширилган тақдирда, у Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларигача бўлган энг қисқа йўлга айланади. Юкларни етказиб бериш масофаси 900 километрга, муддати эса – 7-8 суткага камаяди.