Тошкентда тўлов терминалини ўғирлаб, ичидаги пулларни ўзлаштирганлар қўлга олинди

Улар терминал ичидаги 830 минг сўм пулни олишган ва қурилмани Учтепа туманидаги жарга ташлаб юборишган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 19 ёшли йигит ва унинг икки шериги тўлов терминалини ўғирлаб кетиб, унинг ичидаги пулларни олган ва қурилмани жарга улоқтириб юборган. Бу ҳақда UzNews.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 30 декабр куни соат тахминан беш яримда Сергели туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс икки нафар шериги билан "Olivo" ресторани олдидаги тўлов терминалини ўғирлаб кетишган. Улар терминал ичидаги 830 минг сўм пулни олишган ва қурилмани Учтепа туманидаги жарга ташлаб юборишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.