Ер солиғини тўлаш тартибига ўзгартишлар киритилди

Ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилининг 10 январига қадар тақдим этилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш муддати ўзгарди, деб хабар бермоқда kommersant.uz.

Юридик шахслар учун даромад солиқлари умумлаштирилди

Солиқ кодексининг 285-моддасига киритилган ўзгартишларга биноан, ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилининг 10 январига қадар тақдим этилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 286-моддасига киритилган ўзгартишларда ер солиғини тўлаш юридик шахслар томонидан ҳар ойнинг 10-кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, ер солиғи ставкаси 2017 йилга нисбатан 1,15 фоизга индексация қилинди ва мазкур қарорнинг 19-иловасида келтирилган ставкалар бўйича тасдиқланди.