Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши юз берди

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Янгийўл туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими сифати билан танишган ва масъул шахсларга аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш борасида тегишли топшириқларни берганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар қилди вазирлик ахборот хизмати.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири 60 миллиард сўмни нега тежаб қолганига изоҳ берди

Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса илгари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Янгийўл туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими сифати билан танишган ва масъул шахсларга аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш борасида тегишли топшириқларни берганди.