Тошкент - Чимкент йўналишида биринчи автобус йўлга чиқди

Бугун 5 январдан бошлаб "Тошкент - Чимкент - Тошкент" - халқаро автобус қатновлари бошланди. Ушбу йўналишда қатнаётган автобуслар чегара назорат пунктларидан устуворлик ҳуқуқи билан ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги биринчи "Тошкент — Чимкент — Тошкент" йўналишидаги халқаро автобус қатновни расман очди.

Бундан буён Тошкент ва Чимкент орасида қулай автобусларда йўловчи ва юкларни ташиш доимий равишда амалга оширилади. Бош бекатлар "Тошкент" ва "Шымкент" автовокзаллари этиб белгиланди.

Ушбу автобус йўналишининг умумий узунлиги 145км бўлиб  уни босиб ўтиш учун — 3 соат сарфланади. Қатнов давомида техни сабаларга кўра тўхташ назарда тутилмаган. Чипталар нархи айни дамда 80 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Автобус ва йўловчиларни ўтказиб юбориш Ўзбекистон томонидан "Ғишт кўприк" чегара-назорат пункти ва Қозоғистон томонидан «Жибек Жолы» назарат пункти орқали амалга оширилади. Мамлакатлар орасидаги келишувга биноан, халқаро қатнов йўловчилари божхона ва чегара назоратидан алоҳида йўлакдан навбатсиз равишда ўтказилади.

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан 20:00 га қадар доимий равишда амалга оширилади. Бошланғич босқичда кунига 3та қатнов амалга оширилади, кейинчалик аҳоли эҳтиёжига қараб, қатновлар сони оширилади.