Ўзбекистонда 2018 йилда электрон виза тизими ишга тушади

Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар электрон визани интернет орқали расмийлаштириб, аэропортда олишлари мумкин бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ушбу йилнинг август ойига қадар Ўзбекистонда электрон визалар бериш жараёни ишга тушади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги тартиб сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий этилган. Бундан буён Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар электрон виза учун анкетади Интернет орқали расмийлаштириб, унга ижобий ёки салбий жавоб олишлари мумкин бўлади.

Ушбу ишни амалга ошириш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш, Ўзбекистонда амал қилаётган биометрик паспорт тизими асосида махсус дастурлар ишлаб чиқариш ҳамда синовдан ўтказиш ушбу йилнинг ёз мавсуми охирига қадар амалга оширилади”, — дейилган Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарида.  

Электрон визалар сайёҳларга, уларнинг аризалари асосида Ўзбекистон аэропортларида берилади. Визалар учун тўловлар Visa ваMasterCard каби халқаро пластик карталар орқали амалга оширилади.