Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги қўмита ташкил этилди

"Миллий тикланиш" демократик партияси фракция аъзоси Иноят Хажиев Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташкил этилди, деб хабар қилди Халқ сўзи нашри.

Мирзиёев: ҳар бир тизимдаги ўзгаришларни жойларда одамлар сезиши керак

Хабарда айтилишича, парламент қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган шу йилдаги илк мажлисида депутатлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Мажлис якунида сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди.