Қибрайда болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводи ёниб кетди

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган, ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Бугун тонг соат 6да Қибрай тумани, Байткурган поселкасида жолашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри. 

Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосан, ушбу корхона «SOF GIGIENIK» компаниясига тегишли бўлиб Jonny Baby садо маркаси остида бир мартали болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 06:27 да қабул қилинган. Ўн тўртта ўт ўчириш бригадалари 2-3 дақиқа ичида етиб келган.

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган. Бахтли тасодиф туфайли ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Айни дамда махсус ташкил қилинган гуруҳ ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.