Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та постнинг фаолияти тугатилди - ИИВ

Шулардан 21 тасини мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 тасини блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. ИИВ таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 54 та бундай постларнинг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълум қилди.

"Шулардан 21 тасини мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 тасини блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди. Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда", дейилади хабарда.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат ҳудудида 133 та ана шундай пост борлигини, улардан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганлигини маълум қилганди.

В Узбекистане ликвидируют посты ДПС
В Узбекистане ликвидируют посты ДПС

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш таъкидланган эди.

Президент республиканинг баъзи вилоятлари ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларга, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир қилаётганлигини айтганди.