Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга келди.
Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.