https://sputniknews.uz/20250502/toshkent-innoprom-moskva-49125517.html
Тошкентдаги “Иннопром”да Москва сармоявий ва саноат салоҳиятини намойиш этди
Тошкентдаги “Иннопром”да Москва сармоявий ва саноат салоҳиятини намойиш этди
Sputnik Ўзбекистон
Москва Тошкентда бўлиб ўтган ИННОПРОМ кўргазмасида ўзининг инвестиция ва саноат салоҳиятини намойиш этди. Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, пойтахт инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари Анатолий Гарбузов маълум қилди.
2025-05-02T10:29+0500
2025-05-02T10:29+0500
2025-05-02T13:10+0500
иннопром — 2025
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
москва
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
ҳамкорлик
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/02/49156311_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_0e09deef50653a1573957cd46f471b6f.jpg
TOШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Москва Тошкентда бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида ўзининг инвестиция ва саноат салоҳиятини намойиш этди. Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, пойтахт инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари Анатолий Гарбузов Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди. Москва ҳукумати стенди 15 та етакчи компания, жумладан “Технополис Москва" махсус иқтисодий зонаси резидентларини бирлаштирди. Иштирокчилар лифт кабиналаридан тортиб микроэлектроника соҳасидаги илғор ечимлар ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмасини намойиш этишди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт экспозициясини кўздан кечирди. Москва делегацияси президентга технологик ҳамкорлик истиқболлари, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва сармоявий ташаббусларни ривожлантириш ҳақида сўзлаб берди. Москва делегациясининг ишбилармонлик дастуридан Ўзбекистон бизнес ва давлат органлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда Москвадаги инвестиция имкониятлари, юқори технологияли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш шартлари атрофлича тақдим этилди. Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Москвада фаол қўлланилаётган офсет шартномаларини тузиш механизмини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда ҳам ана шундай амалиётни жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Пойтахт корхоналари билан лаборатория жиҳозлари, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, лифт қурилиши каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболларини ҳам қайд этди. Бундан ташқари, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашларининг қўшма йиғилишида Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ольга Виданова маъруза қилди. У ўз нутқида пойтахт саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, инвесторларни қўллаб-қувватлаш дастурлари билан таништирди, шунингдек, Москва ўзбек ҳамкорлари билан алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади. “Очиқ саноат – ишлаб чиқарувчиларнинг кадрлар ва технологик салоҳиятини ошириш воситалари” сессияси доирасида вазир маслаҳатчиси, Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати департаменти матбуот хизмати раҳбари Полина Павлова Россияда саноат туризми соҳасидаги энг йирик ташаббуслардан бири бўлган "Открой#Моспром" лойиҳасини тақдим этди. 2019 йилда ишга туширилгандан буён лойиҳага 140 дан ортиқ корхона қўшилди, 3,5 мингдан ортиқ экскурсия ва 1,5 мингга яқин маҳорат сабоқлари ўтказилди. 2024 йилда "Открой#Моспром" 17 миллиондан ортиқ аудиторияни жалб қилди. “Моспром” экспортини қўллаб-қувватлаш маркази бош директори Ольга Старикова эса, "Made in Uzbekistan: чегарасиз экспорт” сессиясида пойтахт экспортёрларини қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари, жумладан, саноат корхоналарининг хориждаги халқаро кўргазмалар ва бизнес миссияларда иштирокини ташкил этиш, истиқболли сотиш бозорларини таҳлил қилиш, индивидуал экспорт стратегияларини яратиш ҳақида гапирди. Тошкентга ташриф дастурида технологик алмашинув ва саноат шерикликларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Москва делегацияси “Янги авлод” тажриба-саноат корхонаси, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, шунингдек, Ўзбекистондаги энг йирик саноат объектлари – “TEXNOPARK” ва “Чирчиқ” рус-ўзбек қўшма технопаркини бориб кўрди. Учрашувлар чоғида ҳамкорлик истиқболлари, саноат инфратузилмаси соҳасида тажриба алмашиш, фармацевтика, асбобсозлик ва машинасозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/02/49156311_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_067f94e56cedd4a889d523cc7bc79a56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва тошкент “иннопром. марказий осиё” халқаро саноат кўргазмаси москва ҳукумати вазири, пойтахт инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари анатолий гарбузов
москва тошкент “иннопром. марказий осиё” халқаро саноат кўргазмаси москва ҳукумати вазири, пойтахт инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари анатолий гарбузов
Тошкентдаги “Иннопром”да Москва сармоявий ва саноат салоҳиятини намойиш этди
10:29 02.05.2025 (янгиланди: 13:10 02.05.2025) Россия пойтахти ҳукумати стенди 15 та етакчи компанияни бирлаштирди.
TOШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Москва Тошкентда бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида ўзининг инвестиция ва саноат салоҳиятини намойиш этди. Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, пойтахт инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари Анатолий Гарбузов
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Москва ҳукумати стенди 15 та етакчи компания, жумладан “Технополис Москва" махсус иқтисодий зонаси резидентларини бирлаштирди. Иштирокчилар лифт кабиналаридан тортиб микроэлектроника соҳасидаги илғор ечимлар ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмасини намойиш этишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт экспозициясини кўздан кечирди. Москва делегацияси президентга технологик ҳамкорлик истиқболлари, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва сармоявий ташаббусларни ривожлантириш ҳақида сўзлаб берди.
“Москва Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни тизимли равишда ривожлантирмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида пойтахтдан ҳудудга маҳсулотлар етказиб бериш қарийб 20 фоизга ошди. Москва корхоналарининг "ИННОПРОМ" йирик саноат кўргазмасида иштирок этиши хорижий контрагентлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва пойтахтнинг ташқи бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир”, — деди Анатолий Гарбузов.
Москва делегациясининг ишбилармонлик дастуридан Ўзбекистон бизнес ва давлат органлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда Москвадаги инвестиция имкониятлари, юқори технологияли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш шартлари атрофлича тақдим этилди.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Москвада фаол қўлланилаётган офсет шартномаларини тузиш механизмини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда ҳам ана шундай амалиётни жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Пойтахт корхоналари билан лаборатория жиҳозлари, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, лифт қурилиши каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболларини ҳам қайд этди.
Бундан ташқари, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашларининг қўшма йиғилишида Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ольга Виданова маъруза қилди. У ўз нутқида пойтахт саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, инвесторларни қўллаб-қувватлаш дастурлари билан таништирди, шунингдек, Москва ўзбек ҳамкорлари билан алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.
“Очиқ саноат – ишлаб чиқарувчиларнинг кадрлар ва технологик салоҳиятини ошириш воситалари” сессияси доирасида вазир маслаҳатчиси, Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати департаменти матбуот хизмати раҳбари Полина Павлова Россияда саноат туризми соҳасидаги энг йирик ташаббуслардан бири бўлган "Открой#Моспром" лойиҳасини тақдим этди.
2019 йилда ишга туширилгандан буён лойиҳага 140 дан ортиқ корхона қўшилди, 3,5 мингдан ортиқ экскурсия ва 1,5 мингга яқин маҳорат сабоқлари ўтказилди. 2024 йилда "Открой#Моспром" 17 миллиондан ортиқ аудиторияни жалб қилди.
“Моспром” экспортини қўллаб-қувватлаш маркази бош директори Ольга Старикова эса, "Made in Uzbekistan: чегарасиз экспорт” сессиясида пойтахт экспортёрларини қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари, жумладан, саноат корхоналарининг хориждаги халқаро кўргазмалар ва бизнес миссияларда иштирокини ташкил этиш, истиқболли сотиш бозорларини таҳлил қилиш, индивидуал экспорт стратегияларини яратиш ҳақида гапирди.
Тошкентга ташриф дастурида технологик алмашинув ва саноат шерикликларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Москва делегацияси “Янги авлод” тажриба-саноат корхонаси, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, шунингдек, Ўзбекистондаги энг йирик саноат объектлари – “TEXNOPARK” ва “Чирчиқ” рус-ўзбек қўшма технопаркини бориб кўрди.
Учрашувлар чоғида ҳамкорлик истиқболлари, саноат инфратузилмаси соҳасида тажриба алмашиш, фармацевтика, асбобсозлик ва машинасозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.