Автомобилни қишга қандай тайёрлаш керак?

Oбуна бўлиш
Қиш яқин. Совуқни тайёр ҳолда кутиб олиш мақсададида Sputnik ҳайдовчилар учун фойдали маслаҳатлар рўйхатини тузди.
Ўзбекистонда қиш қаттиқ эмас, лекин ар йили совуқ об-ҳавонинг кириб келиши, автомобиль ҳайдовчилари учун кутилмган қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Ҳароратнинг кескин ўзгариши, эрталабки муз ёки тўсатдан қор ёғиши ҳар қандай тажрибали ҳайдовчи учун муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Совуқни “қуролланган” ҳолда кутиб олиш мақсададида Sputnik ҳайдовчилар учун қишги назорат рўйхатини тузди.

Энг муҳим текширув нуқталари:

1.
Ғилдираклар. Автомобилнинг энг муҳим қисми. Қиш вақтида сизга имкон қадар юмшоқ ва “тишли”, протектори камида 4 мм бўлган балонлар керак. Протектори силлиқ бўлиб қолган ёки ёзги баллонларда юриш — хавфли.
"Всесезонка" ёки M+S (Mud+Snow) - белгиси бор бўлган баллонлар Ўзбекистонда аксарият ҳолларда қўл келади. Чунки бундай баллонлар одатда юмшоқ ва "тиши" ҳам майдароқ бўлади.
Агар тоғли ҳудудда яшасангиз ёки тез-тез қор ва муз билан қопланган йўллардан ҳаракатлансангиз – сизга қишки балон керак.
2.
Аккумулятор. Аккумулятор совуқ ҳавода ўз қувватининг бир неча фоизини йўқотади. Совуқда двигатель ҳам тезда ўт олмайди. Шу сабабли қиш мавсумида сизга бақувват (имкон қадар янги) аккумулятор керак.
3.
Антифриз яроқли бўлиши керак. Одатда унинг фойдаланиш муддати 2 йилдан 5 йилгача.
4.
Техник хизмат кўрсатиш. Тажрибали ҳайдовчилар қиш олдидан автомобилни техник кўрикдан ўтказади. Муддати етиб келган бўлса мой алмаштириш, свеча ва клеммаларни текшириш, салон иситгичини текшириш — қиш мавсумида автомобилдан фойдаланишни қулай ва хавфсиз қилади.
5.
Ойна ювиш суюқлиги ҳам қишги (музламайдиган) бўлиши керак.
6.
Ёритгичларни текширинг, ксенон ва лед чироқларни ноқонуний ўрнатманг. Ўзбекистонда бунинг учун жарима бор.

Фойдали маслаҳатлар

Агар қишда машина ювсангиз, эшиклар ораси ва резиналарни қуриганича аритиш керак. Чунки эрталабгача музлаб ёпиши қолиши мумкин. Агар эшик музлаб қолган бўлса, уни куч билан тортиб очишга ҳаракат қилманг, муштингиз билан унинг чеккасига бир неча жойига уринг. Кейин очинг.
Тунги совуқда машинани иссиқ ҳолда қолдирманг, аввал эшикларни очиб бир неча дақиқа машина салонини совутинг, кейин қулфлаб кетинг. Ўшанда эрталаб ойналар усти муз билан қопланмайди.
Машина ойналари ҳаракат вақтида ичидан терламаслиги учун, печкани ёқиб иссиқ ҳавони олд ойнага йўналтиринг.
Машина қулфи музлаб қолмаслиги учун силикон мой билан ишлов беринг.

Қишда керак бўлувчи буюмлар:

Қор ва муздан тозалаш учун чўтка ва қирғич
Кичик белкурак
Ўт олдириш сими
Тортиш учун арқон
Ёқилғи захираси
Қўлқоп ва фонарь
Автомобилингизга жиддий эътибор бериш ва нафақат йўлда нохуш вазиятларга тушиб қолмаслик, балки автомобил қишда муаммосиз ишлашига ҳам ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0