Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Янги можаро". Байденнинг Украина бўйича қарори АҚШ Конгрессида ваҳима уйғотди

© Sputnik / Игорь МихалевКупол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.
Купол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Конгресс аъзоси Маржори Тейлор Грин: Украина ҚКга кассетали бомбаларни юбориш АҚШ учун ёмон тугайди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Украина Қуролли Кучларини кассетали ўқ-дорилар билан таъминлаш АҚШ учун ёмон якунланади, деб ёзди АҚШ Конгресс вакили Маржори Тейлор Грин Twitter’да.
Украинага хавфли кассетали ўқ-дориларнинг жўнатилиши АҚШ томонидан урушни кучайтирилиб, охир-оқибат бизни ядро қуролига эга Россия билан исталмаган урушга жалб қилиш орқали Америка халқи ва миллий хавфсизлик манфаатларимизга хавф туғдириши мумкин, - дейилган хабарда.
Унинг фикрича, АҚШнинг роли бу можарога барҳам бериш ва тинчлик музокаралари олиб боришдан иборат бўлиши керак.
"Америка халқи ва АҚШ миллий хавфсизлик манфаатлари Украинада хавф остида эмас", - деди Грин.
Портлаш пайтида кассетали бомбалар кичикроқ ўқ-дориларни - бир неча ўндан 600 ёки ундан кўп сочади. Улардан баъзилари техник сабабларга кўра портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган ўқ-дорилар охир-оқибат миналарга айланади.
Янгиликлар лентаси
0