Диёра Келдиёрова — биография

© НОКДиёра Келдиёрова
Диёра Келдиёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2023
Oбуна бўлиш
Дзюдо бўйича “Катта дубулға” ғолиби бўлган биринчи ўзбек қизи Диёра Келдиёрованинг таржимаи ҳоли - батафсил Sputnik'да.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Диёра Бахтиёровна Келдиёрова - 1998 йил 13 июль куни Самарқандда таваллуд топган. ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати ва Жаҳон ҳарбий ўйинлари совриндори. Дзюдо бўйича “Катта дубулға” ғолиби бўлган биринчи ўзбек қизи, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори.
2013 йилда Диёра Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар Осиё ўйинларида 44 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2016 ва 2018 йилларда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам бронза медалларига сазовор бўлган.
© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаОбновлен рейтинг единоборцев псле турнира по дзюдо
Обновлен рейтинг единоборцев псле турнира по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Обновлен рейтинг единоборцев псле турнира по дзюдо
2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида 48 кг вазн тоифасида у иккинчи раундда япониялик Олимпиада совриндори Ами Кондога 10:0 ҳисобида ютқазиб, турнирда иштирокини якунлаган. Таскин берувчи раундда кореялик дзюдочи Жон Ю Сун билан учрашди, бироқ 1:10 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги чиқишларини якунлади.
2019 йилда Ал-Фужайрада (БАА) бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида Диёра Келдиёрова турнир финалида мўғулистонлик дзюдочи Лхагвасуренгиин Сосорбарамни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
© Диёра Келдиёрованинг шахсий архивиданДиёра Келдиёрова
Диёра Келдиёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Диёра Келдиёрова
Неаполда ўтказилган Ёзги Универсиадада 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини олган. Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Жаҳон ҳарбий ўйинларида ҳам бронза медалини қўлга киритган.
Келдиёрова 2021 йилда Анталияда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда финалда испаниялик Эстрелла Лопесни мағлуб этганди. Ва ғалаба туфайли Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбек қизига айланди.
2022 йилда Бокуда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида Халқаро дзюдо федерацияси энг яхши дзюдочилар рейтингини эълон қилди. Ўз ғалабалари туфайли Келдиёрова 52 кг га бўлган вазн тоифасида энг юқори поғонани эгаллади. Шундай қилиб рейтингда энг яхши дзюдочилар сони 2 нафарга етди.
Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида спортчи биринчи даврада мўғулистонлик дзюдочи Лҳагвасурен Сосорбарамга мағлуб бўлди.
Диёра Келдиёрова Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган. 2016 йил Президент қарори билан, Диёра Келдиёрова Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган.
Келдиёрова 2022 йилда дзюдочи Азамат Матёқубов билан оила қурган.
© Диёра Келдиёрованинг шахсий архивиданДиёра Келдиёрова ва Азамат Матёқубов
Диёра Келдиёрова ва Азамат Матёқубов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Диёра Келдиёрова ва Азамат Матёқубов
Янгиликлар лентаси
0