Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилаш учун нима қилинмоқда — Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, III Халқаро инвестиция форуми.
Шавкат Мирзиёев, III Халқаро инвестиция форуми.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш учун амалга оширилаётган ислоҳотларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкентда очилган инвестицион форумда сўзлаган нутқида республикада ўтказилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини айтиб ўтди.

"Биз мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташладик. Айнан шу боис ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошираяпмиз", — деди президент.

Инвестицион муҳитни яхшилаш учун амалга оширилаётган ишларнинг асосий йўналишлари:

1. Яшил энерегетика. Ўзбекистон 2030 йилга қадар иқтисодда яшил энергетика улушини 40%га етказишни мақсад қилган. Бунинг учун умумий қуввати 20 гигаватт бўлган лойиҳалар ишга туширилади. Айни дамда Ўзбекистонда 28та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Булар БАА ва Хитой иштирокидаги қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳамкорликда қурилалиган ГЭСлардир.
2. Банк-молия соҳаси. Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш бўйича ёндашувлар қайта кўриб чиқилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда давлат улуши бўлган банкларини ҳам хусусийлаштириш бошланди. Хусусан, Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. Иккинчидан дунёнинг етакчи банклари Ўзбекистон молия бозорига кириб кела бошлади.
3. Фойдали қазилмалар. Ўзбекистонда – минерал ресурслар ва олтин, мис, вольфрам, кумуш, ураннинг ва бошқа 30дан ортиқ муҳим металлар заҳиралари мавжуд. Яқинда ушбу соҳада ҳалқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган “Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун” қабул қилинади. Ушбу хом ашёларни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф қиламиз, деди президент.
4. IT трансформация. Ўзбекистон келажакда IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспортини 5 миллиард долларга етказишни режа қилган. Бунинг учун IT-парк резидентлари сонини 10 баробар кўпайтириш, хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар халқаро маркази яратиш режалаштирилган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан “яшил” энергия асосида ишлайдиган “Маълумотлар маркази” барпо этилмоқда.
5. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш. Ўзбекистон қулай ва замонавий транспорт тизимларини яратишга интилмоқда. Хусусан, темир йўл соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
"Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" ҳамда "Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон" ҳалқаро темир йўлларини қуриш бўйича стратегик лойиҳалар минтақадаги геоиқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартириб, Марказий Осиёни Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарб билан боғлайдиган глобал транзит марказига айлантиради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев, Тошкент халқаро  инвестиция форуми. 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Ҳеч бир мамлакат ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал этолмайди — Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0