Самарқанддан Нижний Новгородга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

© Sputnik / Марина ЛысцеваБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways в аэропорту "Домодедово".
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways в аэропорту Домодедово. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Oбуна бўлиш
Бир томонга авиачипталар нархи 1 810 000 сўмдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Шу йилнинг 9 майидан бошлаб Самарқанддан Нижний Новгородга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
"Самарқанд – Нижний Новгород – Самарқанд" йўналиши бўйича парвозлар пайшанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Самарқанддан жўнаб кетиш соат 09:20, Самарқанд вақти билан;
Нижний Новгородга етиб келиш соат 11:10, Нижний Новгород вақти билан;
Нижний Новгороддан жўнаб кетиш соат 12:30, Нижний Новгород вақти билан;
Самарқандга етиб келиш соат 18:00, Самарқанд вақти билан.
Бир томонга авиачипталар нархи 1 810 000 сўмдан, Самарқанд – Нижний Новгород – Самарқанд йўналиши бўйича эса 2 371 000 сўмдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида "Uzbekistan Airways" баҳор-ёз жадвали бўйича Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлаган эди.
Самарқанд халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Самарқанд халқаро аэропорти баҳорги-ёзги парвозлар жадвалига ўтди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0