Ўзбекистонлик бахши Гран-при соҳиби бўлди

© SputnikЎзбекистон вакили Илҳом Норов Гран-при соҳиби
Ўзбекистон вакили Илҳом Норов Гран-при соҳиби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Oбуна бўлиш
Гулистонда энг зўр бахшилар мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида III халқаро бахшилар фестивали бўлиб ўтди, унда фаол иштирок этган бахшилар мукофотланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Фестивалда фаол бахшилар тантанали равишда мукофотланди.
Ўзбекистон вакили Илҳом Норов Гран-при соҳиби бўлди. Ўзбекистонлик бахшига 7000 доллар пул мукофоти берилди.
1-ўринга Қирғизистон вакили Рисбай Исаков, Россия вакили Самдам Арис, Ўзбекистон вакили Саламат Аяпов, Туркманистон вакили Даряктий Сариев лойиқ кўрилди. Уларнинг ҳар бири 2500 доллар билан тақдирланди.
2-ўрин Болгария вакили Херослав Дмитров, Ҳиндистон вакили Сарвар Камал, Грузия вакили Нугзар Кавкарадзе, Ўзбекистон вакили Расулбек Абдураҳмоновга насиб этди. Улар 1750 долларга эга чиқишди.
Жанубий Корея вакили Ши Жа Сун, Мўғулистон вакили Эрдане Ваюсун, Қозоғистон вакили Серик Жаксикулов ва Ўзбекистон вакили Дилмурод Гулмуродов 3-ўринга сазовор бўлди. Улар 1250 доллар билан тақдирланишади.
Шунингдек, фестивалда фаол бахшилар, миллий таомлар тайёрлаш ва энг фаол ташкилотчилар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0