Бокс бўйича ЖЧ: Мелиқўзиевда мағлубият, Турсунов ва Абдуллаев эса чорак финалда
22:10 08.05.2023 (янгиланди: 22:11 08.05.2023)
© НОК УзбекистанаМужибилло Турсунов
© НОК Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шодиёржон Мелиқўзиев Қозоғистон вакилига имкониятни бой берди. Мужибилло Турсунов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик рақибларини мағлуб этишди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасида жаҳон чемпионатидаги иккинчи йўқотиш бўлди. -48 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.
© НОК УзбекистанаШодиёржон Меликузиев
Шодиёржон Меликузиев
© НОК Узбекистана
Ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан -60 кг вазн тоифасидаги жангларни "ёндираётган" Мужибилло Турсунов учинчи жангни ҳам муваффақиятли якунлади. Марокашлик Муҳамед Ҳамутга қарши рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи бу ғалабаси билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
© НОК Узбекистана
1/3
© НОК Узбекистана
© НОК Узбекистана
2/3
© НОК Узбекистана
© НОК Узбекистана
3/3
© НОК Узбекистана
1/3
© НОК Узбекистана
2/3
© НОК Узбекистана
3/3
© НОК Узбекистана
Андижон боксининг янги ниҳолларидан бири Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) яна бир босқичдан муваффақиятли ўтди. Қозоғистонлик Сагиндик Тогамбайга қарши баҳс олиб борган Абдуллаев ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдириб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
© НОК Узбекистана
1/3
© НОК Узбекистана
© НОК Узбекистана
2/3
© НОК Узбекистана
© НОК Узбекистана
3/3
© НОК Узбекистана
1/3
© НОК Узбекистана
2/3
© НОК Узбекистана
3/3
© НОК Узбекистана